Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сирдарё вилоятидаги далалардан бирида аёлнинг куйган жасади топилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Жасад 10 сентябр куни соат 13:50да Мирзаобод тумани "Деҳқонобод" маҳалла ҳудудида жойлашган дала четидаги бутазорларда топилган.
Амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар давомида ёниб кетган аёлнинг шахси аниқланган. Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ушбу жиноятни содир этган шахсларни ҳам аниқлашган. Улар беш киши бўлиб, барчаси ҳибсга олинган.
Ҳозирда Мирзаобод тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг "г" банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас