Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сирдарёда банк ходими лотерея чипталари эвазига пенсия тарқатган. Ҳолат тасдиқланган бўлсада, у жаримага тортилган ва хайфсан олган холос. Бу ҳақида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Хўш, банк ходимлари пенсионерларга мажбурий тарзда лотерея сотишга ҳақлими? Шу савол билан истеъмолчи Истеъмолчилар хуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Сирдарё вилояти тузилмасига мурожаат қилган.
“Мурожаатда истеъмолчи банки ходимлари томонидан ижтимоий нафақа пулларига мажбурий тарзда лотерея сотишаётганидан норози бўлиб маҳалла номидан чиқаётганлигини билдирган. Аслида банк хизматларини кўрсатиш жараёнида, пенсия ва нафақаларга мажбурий равишда лотерея чипталарини сотиш қонун билан қатъиян тақиқланган”, - дея маълум қилмоқда агентлик.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси иккинчи хат бошида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги, истеъмолчи ҳуқуқи ҳимояланганлиги келтирилган сўров хати ҳудудий тузилма томонидан банкка юборилган.
Банк томонидан тақдим этилган жавоб хатида ижтимоий нафақа пулларини тарқатиш вақтида фуқароларга лотерея олиш таклиф қилингани тасдиқланган. Банк ходими огоҳлантирилиб, унинг ойлик иш ҳаққидан 5 фоиз жаримага тортилган.
Изоҳлар мавжуд емас