Загрузка
Загрузка
Ўсмир бола бир кунда иккита машинани олиб қочган. У 15 йилга  қамалиши мумкин
Ҳодисалар

Ўсмир бола бир кунда иккита машинани олиб қочган. У 15 йилга қамалиши мумкин

674
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўсмир бола бир куннинг ўзида иккита машинани олиб қочган. У 15 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“8 сентябрь куни соат 1:00 да Чуст туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро навбатчилик бўлимига қўнғироқ қилиб, номаълум шахс 30 дақиқа олдин   уй ёнида қолдирган унга тегишли “Матиз” автомобилини ўғирлаганини маълум қилган. Фуқаро машинани топишда ва жиноятчига нисбатан қонуний чоралар кўришда ёрдам сўраган",- дея маълум қилмоқда ИИВ.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 267 моддаси 1 қисми ( транспорт воситасини ўғирлаш) бўйича жиноий иши қўзғатилган.

Олиб борилган -тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 16 ёшли ўсмир содир этгани аниқланган. У бировга тегишли бўлган “Матиз” автомобилини Наманганнинг Навоий кўчасида қолдириб, номаълум йўналишда яширинган.

photo_2022-09-13_10-20-17.jpg

Орадан бир неча соат ўтгач, қоидабузар Чуст тумани марказида ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. У ВАЗ-2106 автомобилини бошқараётган бўлган.

Маълум бўлишича, ўсмир “Матиз” автомобилини қолдириб, 22 ёшли фуқарога тегишли бўлган ВАЗ-2106 автомашинасини ўғирлаган.   Транспорт воситасининг эшиклари очиқлиги ва калит машинада бўлганлиги ўсмирга асқотган.

Ушланган шахс Жиноят кодекси 267-моддаси 2-қисмининг "а" банди бўйича гумон қилинувчи сифатида қўлга олинган, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. У 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...