Загрузка
Загрузка
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан коронавируснинг келиб қолишига  тайёр. Чегарадан келаётганлар текширилмоқда, шифохоналарда дори-дармонлар захираси яратилди
Ҳодисалар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдан коронавируснинг келиб қолишига тайёр. Чегарадан келаётганлар текширилмоқда, шифохоналарда дори-дармонлар захираси яратилди

1525
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон Хитойдан коронавируснинг келиб қолишига тайёр. 

Вазирликнинг таъкидлашича: "Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги томонидан аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, мамлакатимизда ушбу касалликнинг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда".

Хусусан, чегара ҳудудларида санитария-карантин пунктларидан ўтаётган кишиларни сифатли тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Пневмония ва бошқа ўткир респиратор касалликларга чалинган беморлар алоҳида ажратилиб, касалхонага жойлаштирилмоқда.

Бундан ташқари, грипп, ЎРИ ва пневмонияга шубҳа қилинган беморларни касалхонага ётқизиш учун тиббий муассасаларнинг тайёргарлиги таъминламоқда, беморларни даволаш учун дори ва дезинфекциялаш воситаларининг захираси яратилган.

“Хитой Халқ Республикасидан келаётган йўловчилар орасида грипп касаллигининг оғир турлари, ЎРИ ва пневмония касалликларига гумон қилинган беморлар аниқланганда, лаборатория ташхиси учун намуналар олиш ташкил этилмоқда. Шунингдек, учувчилар, борт ва темир йўл кузатувчиларининг билим савиясини ошириш мақсадида мутахассислар томонидан эпидемиянинг олдини олиш ва унга қарши чора-тадбирлар тўғрисида кенг тушунтириш ишлари ўтказилмоқда”, - дея маълум қилмоқда вазирлик.

Эслатиб ўтиш жоизки, ўтган йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати мамлакат марказида жойлашган Ухань шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келгани ҳақида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га хабар берган эди. Касалланишнинг биринчи ҳолатини денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозор билан боғлашмоқда. Жорий йилнинг 7 январь куни хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV эканини аниқлашди.

20 январь куни ҳолатида, Хитой ҳукумати ушбу вирус келтириб чиқарган 224 та пневмония ҳолати аниқланганини расман тасдиқлади. Мамлакат Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича муниципал қўмитанинг хабарига кўра, бу касалликдан нобуд бўлганлар сони тўрттага етган.

Афсуски, касаллик Хитой чегарасидан чиқиб, бошқа давлатлар ҳудудларида ҳам тарқалмоқда. 20 январь куни Жанубий Кореяда коронавирус билан оғриган биринчи ҳолат аниқланиб, бемор Хитойлик аёл бўлиб чиқди. Шунингдек, касалланиш ҳолатлари Таиланд ва Японияда ҳам қайд қилинган.

Бундан ташқари, Хитой ҳукумати пневмониянинг янги тури одамдан одамга юқишини тасдиқлади (илгари бу касаллик ушбу усулда юқмаслиги таъкидланганди). Бунинг исподи сифатида эса касаллик янги турдаги коронавирус билан касалланганлардан камида 14 нафар тиббиёт ходимларига юққани айтилмоқда.

22 январь куни ЖССТ ушбу ҳолат юзасидан фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитанинг шошилинч йиғилишини чақирмоқда. Унда янги вируснинг хавфи баҳоланиб, у билан курашиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади.

Ҳозирда эса ЖССТ кенг жамоатчиликка бир нечта дастлабки тавсияларни бермоқда:

  • қўлларингизни совун ва сув ёки спиртли аралашма билан ювинг;

  • йўталганда ёки акс урганда оғзингиз ва бурнингизни тиббий ниқоб, салфетка, енгингиз ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг;

  • шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг, иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;

  • тирик маҳсулотлар сотиладиган бозорда бўлганингизда жониворлар ҳамда улар тегиши мумкин бўлган воситаларга ҳимояланмаган ҳолда тегинишдан эҳтиёт бўлинг;

  • таомни, айниқса, гўштни астойдил пиширинг.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...