Загрузка
Загрузка
Ҳодисалар

Совуқ туфайли Андижонда сув ўтказиш қувури ёрилиб кетган. Ҳокимият 12 январдан аҳолига сув етказиб беришни ваъда қилмоқда

383
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзсувтаъминот”нинг расмий хабарига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, совуқ туфайли Андижонда сув ўтказиш қувури   ёрилиб кетган. Ҳокимият 12 январдан   аҳолига сув етказиб беришни ваъда қилган.

“9 январь куни об-ҳавонинг кескин совиб кетиши натижасида куни Андижон шаҳрини ичимлик суви билан таъминловчи, диаметри 1400 мм. бўлган “Хонобод-Андижон” марказий ичимлик суви қувурининг сув тақсимлаш зулфи (задвижка) ёрилиб, фавқулодда носозлик юзага келган”, - дея хабар бермоқда “Ўзсувтаъминот”.

Бунинг оқибатида Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган ҳолатни бартараф этиш мақсадида махсус штаб ташкил қилиб, Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, “Электр тармоқлари корхонаси”, “Ҳудудгазтаъминот”, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, Автомобил йўллари бошқармаси, тиббиёт ва бошқа ташкилотларнинг 120 нафар ходими ҳамда 15 та махсус техника жалб этилган.

Айни пайтда Жалақудуқ туманида жойлашган “Пахтакор” ерости сув олиш иншооти орқали Андижон шаҳрида яшовчи аҳолининг 35 фоизи ичимлик суви билан таъминланмоқда.

Қўшимча равишда 60 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари ва 150 нафар ишчи-ходим жалб этилиб, Андижон шаҳар ва туманининг сув таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларидаги аҳолига ичимлик суви етказиб берилмоқда.

Юзага келган фавқулоддаги носозлик 11 январь куни тўлиқ бартараф этилиб, аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12-январ куни йўлга қўйилиши маълум қилинган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+