Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда ҳайдовчи мактаб олдида пиёда кетаётган 8 ёшли қизни уриб юборди
Ҳодисалар

Сурхондарёда ҳайдовчи мактаб олдида пиёда кетаётган 8 ёшли қизни уриб юборди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарёда 29 ёшли Nexia-2 ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 8 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборди.

"Ҳудуд" телекўрсатувида маълум қилинишича, фожиа Узун туманидаги мактаб ёнида содир бўлган. Огоҳлантирувчи йўл белгисига қарамай, ҳайдовчи тезликни пасайтирмаган.

Воқеага жабрланувчининг дугонаси гувоҳ бўлган. У бу ҳақда ўқувчининг онасига хабар берган. Аёл шифохонага етиб келганида, унинг қизи аллақачон вафот этган эди.

Жиноят иши материаллари жиноят ишлари бўйича Узун туман судида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, ЙТҲ айбдори беш йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, унга икки йил давомида барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш тақиқланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...