Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда аёл ошхона пичоғи билан уч ёшли қизга ҳужум қилгани ва унга оғир, ҳаёт учун хавфли жароҳат етказгани акс этган видео тарқалди. Бола олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Бу маълумотни Batafsil.uz мухбирига Бош прокуратура тасдиқлади.
Ҳодиса 1 май куни Сурхондарё вилояти Денов туманида содир бўлган.
Гумонланувчи маҳаллий фуқаро бўлиб, дастлабки маълумотларга кўра, у руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.
Аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал нормаларга мувофиқ ҳибсга олинди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас