Сурхондарёда фирибгар «куёв» ушланган
Ҳодисалар

Сурхондарёда фирибгар «куёв» ушланган

425

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятида никоҳ билан фирибгарлик қилган шахс ушланган. Эркак бўлғуси келиндан 100 миллион сўмни олишга улгурган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“5 октябрь куни Шеробод тумани”Қўрғон” маҳалласида яшовчи қиз Ички ишлар идорасига ариза билан мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи Шавоҳир исмли шахс унга уйланишни ваъда қилиб, 2019 йилдан бошлаб 100 миллион сўмлик мулкини қўлга киритганини маълум қилган”, - дея   қайд этмоқда ИИВ.

Жавоҳирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг "а" банди (йирик миқдордаги фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу ҳуқуқбузарлик учун қуйидаги жазо турларидан бири қўлланилади:

  • БҲМнинг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима;

  • икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

  • беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...