Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда ишхонасида фоҳишахона очган қарияга ҳукм ўқилди
Ҳодисалар

Сурхондарёда ишхонасида фоҳишахона очган қарияга ҳукм ўқилди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилояти Бандихон туманида 1956-йилда туғилган фуқаро автомобиллар сақлаш учун мўлжалланган жарима майдонида фоҳишахона ташкил қилгани учун суд томонидан 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосига ҳукм қилинган. 

Ҳолат 2025 йил 15-июль куни Бандихон тумани, Бандихон маҳалласида содир бўлган. Салкам 70 ёшли фуқаро ёнига нотаниш аёл ва эркак келиб, хонани ижарага олган, қария қоровул эса эшикни ташқи томондан ёпиб қўйган. Аёл унга 200 минг сўм пул берган.

Тезкор тадбир давомида 200 минг сўм пул далил сифатида мусодара қилинган ва жиноят иши ҳужжатлари Бандихон судига юборилган.

Суд судланувчини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган.

Унга 1 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини тайинланган, ишлаш ва ўқишга бориш вақтларидан ташқари уй қамоғида қолиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, айнан шу вилоятда чиқинди заводи ходими ҳам завод биносида ҳам қушмачилик билан шугуланган. У хона эвазига мижозлардан 100 минг сўмдан пул олар эди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...