Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда минглаб ўқ-дори ва ноқонуний қуроллар мусодара қилинди
Ҳодисалар

Сурхондарёда минглаб ўқ-дори ва ноқонуний қуроллар мусодара қилинди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​Сурхондарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида аҳоли хонадонларидан ўнлаб ноқонуний ов қуроллари ҳамда қарийб 2600 та ўқ-дори аниқланиб, мусодара қилинди.

ИИВ маълумотига кўра, Қизириқ, Шўрчи, Шеробод, Термиз ва Жарқўрғон туманларида ўтказилган тинтувлар чоғида тегишли ҳужжатлари бўлмаган "ТОЗ", "ИЖ" русумли ҳамда қўлбола усулда тайёрланган ов қуроллари топилган.

Шунингдек, Ангор туманида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида 2584 дона ўқ-дори ва уларга тегишли буюмлар аниқланган.

Музробод ва Сариосиё туманларида ўтказилган тадбирларда ҳам ноқонуний сақланаётган бир стволли ов қуроллари, жанговар ва бўш патронлар топилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...