Загрузка
Загрузка
Сурхондарёда ҳокимлик томонидан мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати тасдиқланди
Ҳодисалар

Сурхондарёда ҳокимлик томонидан мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолати тасдиқланди

35
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида аёллар пахта теримига мажбуран жалб қилингани ҳақидаги хабарлар расмий томондан тасдиқланди.

Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар орқали жамоатчилик эътиборини тортган эди. Илк баёнотларда туман ҳокимлиги аёллар тадбирда ихтиёрий равишда иштирок этганини таъкидлаган.

Ҳолат юзасидан ҳокимлик вакиллари ҳамда маҳалла масъулларининг ҳаракатлари бўйича ўрганиш олиб борилган. Натижада, Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани ҳокими ўринбосари Нигора Жумаева теримга чиқишга мажбурлаганликда айбдор деб топилиб, маъмурий жавобгарликка тортилган.

Нигора Жумаевага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисми асосида жарима қўлланилди. Ушбу модда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун БҲМнинг 50–100 бараваригача (20,6 млн – 41,2 млн сўм) жарима белгилайди.

Давлат меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, мавсум давомида жами 74 та меҳнат қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланган. Барча ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий чоралар кўрилган, шунингдек, ишчилар ҳуқуқларини назорат қилиш кучайтирилган.

Шу билан бирга, агентлик жорий йилда 1400 дан ортиқ пахта теримичи билан расман мавсумий меҳнат шартномаларини имзолагани қишлоқ хўжалигидаги меҳнат муносабатларини қонунийлаштириш йўлидаги қадам бўлганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари Дилфуза Тошматова ҳам худди шундай ҳолат бўйича жавобгарликка тортилган эди. У маҳалла фаолларига ҳар бири 5 нафардан фуқаро топиш топшириғини берган ва уларни ҳақоратлаб, далага чиқишга мажбур қилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...