Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бош прокуратура маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Сурхондарё вилоятида 7 ноябрь куни 21:30да прокуратурага тегишли автомобиль ва тепловоз иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берган.
Термиз туманидаги “Термиз” ва “Учқизил” бекатлари оралиғидаги темир йўлнинг 57-километрида қўриқланмаган темир йўл кесишмасини кесиб ўтаётган автомобил локомотив билан тўқнашиб кетган.
Ҳодиса натижасида автомобил ҳайдовчиси У.Каттаев ва вилоят прокуратураси катта прокурори Б. Эргашев воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, орқа ўриндиқда бўлган вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Қуллиев турли оғирликдаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмининг "а" банди (йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас