Загрузка
Загрузка
Сурхондарёдаги мактабда икки кишини  пичоқлаган киши ушланди
Ҳодисалар

Сурхондарёдаги мактабда икки кишини пичоқлаган киши ушланди

634
Загрузка

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Сурхондарёда жойлашган мактаблардан бирида икки кишига пичоқ билан ташланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақида Batafsil.uz. мухбири хабар қилмоқда.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 5 октябрь куни тахминан соат 8-30да Сурхондарё вилояти Музрабод туманидаги 23 – сонли умумтаълим мактабида фуқаро Б.Ю. (1982 йилда туғилган, ишсиз) рафиқаси билан жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан унинг қорин қисмига урган. Уларни ажратишга уринган мактаб директори ҳам уч маротаба пичоқ билан зарба олган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида туман прокуратураси томонидан пичоқ билан ҳужум қилган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97 –моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган. У қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...