Загрузка
Загрузка
Сувда чўкаётган боланинг қутқарилишини акс видео ижтимоий тармоқ  фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди. Воқеа Ўзбекистонда эмас,  Хитойда юз берган экан
Ҳодисалар

Сувда чўкаётган боланинг қутқарилишини акс видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирди. Воқеа Ўзбекистонда эмас, Хитойда юз берган экан

867
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сувда чўкаётган боланинг қутқарилишини акс видео ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратда қолдирган. Даставвал, бу видео Ўзбекистон вилоятларидан бирида суратга олинган, деб тахмин қилинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Видеода форма кийган уч нафар эркак каналга тушган болани қутқаришга ҳаракат қилган. Икки киши боланинг ортидан каналга сакраган, учинчиси уларга қирғоқдан таёқ узатган, шериклари шу таёқдан ушлаб олишган. Шу тариқа, бир эркак ва бола қирғоққа чиқиб олишган, аммо иккинчисини оқим олиб кетган. Унинг ҳамкасбларидан бири ёрдамга борган, оқим иккаласини ҳам оқизиб кетган. Шу сонияда видео тугаган, эркаклар омон қолганми ёки йўқми деган савол эса очиқ қолган.

Видео муаллифлари видеонинг қаерда суратга олинганини айтишмаган. Бироқ воқеа юз берган жой кўплаб фойдаланувчиларга Ўзбекистонни эслатган. Шу билан бирга, эркаклар нинг гаплашиш ўзбек тилига ўхшамайди ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг формаси ҳам мамлакатимизда қўлланиладигандан фарқ қилади.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, мамлакатимизда бундай ҳодисалар бўлмаган. Бу каби ҳолат бўлмагани Қирғизистон ва Қозоғистон расмийлари томонидан ҳам маълум қилинган.

Кейинчалик маълум бўлишича, воқеа Хитойнинг Синьцзян-Уйғур автоном туманида содир бўлган. Ўсмир каналга тушиб кетган дўстига ёрдам бериш учун яқин атрофда бўлган уч нафар патрул полициячиларни чақирган. Улар унинг дўстини қутқара олишган. Хитой ОАВларининг хабар беришича, қутқарувчиларнинг ўзлари каналдан чиқиб кетишга муваффақ бўлиб, шундан сўнг қутқарилган ўсмирни шифохонага олиб боришган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...