Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, аравачада бўлган тўққиз ойлик чақалоқни уриб кетган ҳайдовчи олти йилга қамалган.
Фожиали воқеа 10 август куни соат 21.10 да Қарши шаҳрининг Мустақиллик кўчасида содир бўлган. “Нексия” ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган она ва аравачада бўлган чақалоқни (ўтган йилнинг ноябр ойида туғилган) ўтказиб юбормаган.
Видеодан маълум бўлишича, ҳайдовчи юқори тезликда ҳаракатланиб, ҳатто секинлашишга ҳам ҳаракат қилмаган.
Чақалоқ оғир жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, вафот етган.
Кеча суд бу иш бўйича қарор қабул қилган. Ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш натижасида одамнинг ҳалоқ бўлиши) бўйича айбдор деб топилган. Унга 6 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йилу 6 ой муддатга барча транспорт турларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Изоҳлар мавжуд емас