Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Қозоғистон ИИВ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, тўрт нафар ўзбекистонлик Ҳиндистон фуқаросини ўғирлагани учун қўлга олинган.
27 ёшли Ҳиндистон фуқароси Караганда шаҳри полициясига мурожаат қилиб, номаълум шахслар уни мажбуран машинага солиб, Остона шаҳрига олиб кетишганини айтган. Пойтахтда чет эллик фуқаро квартирада ушлаб турилган ва зўравонлик билан таҳдид қилиб, озод қилиш учун 200 минг доллар талаб қилинган.
Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ходимлари махсус тезкор тадбирлар давомида ижарага олинган квартирани аниқлашган ҳамда ўғирлаш ва товламачиликда гумон қилиниб, 26 ёшдан 34 ёшгача бўлган тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.
Ҳозирда одам ўғирлаш, ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш ва товламачилик ҳолатлари бўйича тергов олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас