Загрузка
Загрузка
Телеграмнинг ўзбек сегментида ўсмирларга тўғридан-тўғри товламачилик ва буллинг қиладиган каналлар пайдо бўлган
Ҳодисалар

Телеграмнинг ўзбек сегментида ўсмирларга тўғридан-тўғри товламачилик ва буллинг қиладиган каналлар пайдо бўлган

827
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Телеграмнинг ўзбек сегментида   ўсмирларга тўғридан-тўғри товламачилик ва буллинг қиладиган каналлар пайдо бўлган. 

Бунга TashkentLand ахборот Телеграм канали эътибор берган.

Ноқонуний каналлар эгаларининг асосий мақсади – мактаб ўқувчилари ва ўсмирлардан пул ундириш. Улар ижтимоий профиллардан болаларнинг ҳақиқий расмларини олиб, уларни ноанъанавий ориентация ёки паст ижтимоий масъулият вакиллари сифатида ахлоқсиз ёзувлар билан тармоқларда жойлаштиришади. Мазкур расмлар ҳаволалари ўсмирларнинг ўзига юборилиб, уларни ўчириш учун 150 минг сўм талаб қилинади.

Расм ва бўҳтонли матнлардан ташқари изоҳларда қурбонларнинг ҳақиқий телефон рақамлари жойлаштирилади. Каналларда ҳаттоки 10-15 ёшли болаларнинг расмлари ҳам учраб, уларга ахлоқсиз мавзудаги ёзувлар қўшилган.

Каналлар маъмурлари ўз обуначиларига синфдош ёки дўстларининг суратларини юборишни сўраб, шу орқали қасос олишни таклиф қилишмоқда. 

Бу каналдаги илк хабар 2021 йилнинг 6 май куни яратилган ва 1200та обуначини тўплаган. Телеграм маъмуриятига кўп маротаба қилинган шикоятларга қарамай, у ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Бир ой олдин икинчи канал ҳам пайдо бўлиб, унда фақат эркак жинсига мансуб кишилар буллинг қилинмоқда, яъни уларни бесоқолбозлар қаторига киритишга қаратилган уринишлар бор.

Ҳуқуқни муҳофаза килиш идораларидан болалар ҳисобидан пул ишлашга ҳарақат қилаётган мазкур Телеграм каналларига ва уларнинг ташкилотчиларига   эътибор беришни сўраб қоламиз. Ахир улар анкеталарни ўчириш учун маҳаллий тўлов тизимлари орқали ҳам пул   олишмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...