Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги пиёдалар ўтиш жойи йўл белгисида ўсмир ўзини "хочлагани"акс этган видео тарқалди. Йигит бошини орқага ташлаб, унга осилиб олган. Видеога жамоатчилик салбий муносабат билдирди ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари эътибор қаратди.
Тартиб посбонлари ҳайп учун йигитларнинг ижтимоий тармоқларда машҳур бўлишининг ғалати усулини баҳолашмади. Улар тезкорлик билан ролик бош қаҳрамони ва операторнинг шахсини аниқлашди. Улар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, ножўя хатти-ҳаракатлари тушунтирилгач, иш материаллари судга оширилди.
19 ёшли ролик муаллифи қилган ишидан пушаймон бўлиб, 15 суткага ҳибсга олинган.

Изоҳлар мавжуд емас