Загрузка
Загрузка
Ўтган йилда Ўзбекистонда 175.6 минг киши вафот этган. Бу 2019 йилга  нисбатан 21 мингтага   кўп
Ҳодисалар

Ўтган йилда Ўзбекистонда 175.6 минг киши вафот этган. Бу 2019 йилга нисбатан 21 мингтага кўп

356
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида мухбиримиз хабар беришича, ўтган йилда Ўзбекистонда 175.6 минг киши вафот этган. Бу 2019 йилга нисбатан 21 мингтага   кўпдир. 

Умуман олганда, мамлакатда ўтган йилда сўнгги тўрт йил ичида энг юқори ўлим кўрсаткичи қайд этилган. 2017 йилда 160,7 минг киши вафот этган бўлса, 2018 йилда 154,9 мингта, 2019 йилда 154,6 мингта, 2020 йилда 175.6 минг киши ҳаётдан кўз юмган.

2020 йилда қайд этилган ўлимлар умумий сонининг 60 фоизи - қон айланиш тизими касалликлари, 8 фоизи - янги ўсмалар, 7.2 фоизи - нафас олиш касалликлари, 4.4 фоизи - ошқозон-ичак касалликлари, 4.4 фоизи - бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатлар, 4.4 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлар ва 11.6 фоизи - бошқа касалликлар билан боғлиқ.

Энг кўп ўлим қайд этилган учликка Тошкент (21,2 минг) ва Фарғона (18,5 минг) кирган. Учинчи ўринни Тошкент ва Самарқанд вилоятлари (ҳар бирида 18,4 мингтадан) эгаллашган.

1 ёшгача бўлган болаларнинг рўйхатга олинган ўлим сони 2,1 мингтани ташкил этиб, шундан перинатал даврда юзага келган ҳолатлардан 58,2 фоизи, нафас йўллари касалликларидан 20,3 фоизи, туғма аномалиялардан 10,7 фоизи, юқумли ва паразитар касалликлардан 3.5 фоизи, бахтсиз ҳодисалар, заҳарланиш ва жароҳатлардан 1.7 фоизи, ошқозон-ичак тизими касалликларидан 0.7 фоизи ва бошқа касалликлардан 4.9 фоизи вафот этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...