Загрузка
Загрузка
ТИВ Ўзбекистон фуқароси Туркия банкини  ўмаришга уринганини тасдиқлади
Ҳодисалар

ТИВ Ўзбекистон фуқароси Туркия банкини ўмаришга уринганини тасдиқлади

460
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистон фуқароси Туркия банкини ўмаришга урингани тўғрисидаги маълумот ТИВ томонидан расман тасдиқланган.

Вазирлик матбуот-хизмати берган маълумотга қараганда: “Ж.О.исмли Ўзбекистон фуқароси 17 декабрь куни Анталиядаги банклардан бирига ҳужум қилиб, икки нафар техник ходимни гаров сифатида ушлаган. Кейинчалик у полицияга таслим бўлган”.

Айни пайтда ўзбекистонликка нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, 18 декабрь куни Анталия шаҳри Жиноий ишлари бўйича суди томонидан суд жараёни бошлаб юборилган. Айбланувчига адвокатлардан фойдаланиш имконияти берилган. Аммо у консуллик ёрдамидан воз кечган.

Ўзбекистон Республикаси Туркиядаги элчихонасининг консуллик хизмати вазиятни назоратга олиб, тегишли идоралар билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамизки, илгарироқ Туркия ОАВ берган маълумотга кўра, ўзбекистонлик 41 ёшли шифокор ўйинчоқ тўппонча билан таҳдид қилиб, Анталиядаги хусусий банклардан бирига ҳужумни амалга оширган.

Аниқланишича, банк томонидан алданганлиги боис ҳамюртимиз мазкур ишга қўл урган. Ушбу ҳолат юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...