Загрузка
Загрузка
Тошкент аэропортида аёлларни Туркияга фоҳишалик учун юбориш билан  шуғулланган қўшмачи ушланган
Ҳодисалар

Тошкент аэропортида аёлларни Туркияга фоҳишалик учун юбориш билан шуғулланган қўшмачи ушланган

828
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент аэропортида аёлларни Туркияга фоҳишалик учун юбориш билан шуғулланган қўшмачи ушланган.   

Қўшмачининг иш услубий оддий ва самарали бўлган. У ўз рафиқаси билан Туркияда яхши иш ваъда қилиб, ўзбекистонлик аёлларни   қизиқтирган. Сўнгра бўлажак “тунгги капалаклар” гуруҳи шакллангач, аёл Туркияга жўнаб, ўзбек аёллари учун "шароит" тайёрлаган.  

Шундан сўнг орадан бир ой ўтгач, эркак ўша қизлар ҳамроҳлигида Истанбулга учиши лозим бўлган. Истамбулда қизлар фоҳишалик билан шуғулланиши режалаштирилган. Эркак ва олиб кетишга режалаштирилган қизлар 13 май куни пойтахт аэропортида қўлга олинган.

Аниқланишича, жиноий иш билан шуғулланган оила Тошкент вилояти Бўка шаҳрида истиқомат қилган. Оилада тўрт нафар бола мавжуд.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг   135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...