Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайдовчиларни тез ёрдам машиналарига йўл беришга чақирди. Чунки шу туфайли улар ўз вақтида белгиланган жойга етиб боришга улгурмаяптилар.
“2019 йилнинг 11 сентябрь куни соат 07:25да Халқаро аэропорт залида 60 ёшли эркак хушидан кетганлиги ҳақида call-центрга хабар келиб тушган. Бир дақиқадан сўнг, яъни соат 07:26да чақирув бўйича тез ёрдам бригадаси йўл олган. Аммо Яккасарой тантаналар саройи ёнида машина тирбандликда қолиб, 5-6 дақиқа у ердан чиқа олмаган. Сиреналар ёқилган бўлишига қарамасдан, тез ёрдам машинасига бирорта ҳам ҳайдовчи йўл бермаган”, – деб маълум қилишди вазирлик вакиллари.
Изоҳлар мавжуд емас