Тошкент аэропортида портловчи мослама ўрнатилганлиги ҳақида ёлғон хабар берган  киши ушланди
Ҳодисалар

Тошкент аэропортида портловчи мослама ўрнатилганлиги ҳақида ёлғон хабар берган киши ушланди

525

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Аэропортда портловчи мослама ўрнатилганиги ҳақида ёлғон хабар берган киши ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

“29 отябрь куни тахминан соат 13:30 да К.Т. исмли фуқаро маст ҳолатда Жиззах вилояти Арнасой туманида бўла туриб, маълумотлар хизматига қўнғироқ қилган ва Тошкент аэропортида яқинида портлаш юз беришини айтиш учун ички ишлар идоралари телефон рақамини сўраган”, - деб Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Шундан сўнг, тахминан соат 13:45да Тошкент аэропорти Хавфсизликни таъминлаш Бошқармаси навбатчилик қисми ходими у билан боғланганида, К.Т. “Тошкент-Истамбул” рейси орқали 5-6 килограмм гиёҳванд моддалари олиб келиши кутилётганлигини айтиб, қўшимча маълумот бериш учун учрашишни таклиф қилган.

Тергов департаменти маълумотига кўра: “Мазкур хабар асосида Жиззах вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида К.Т. Пахтакор тумани бозори ҳудудида қўлга олинган. У кўрикдан ўтказилганида, ёнидан портловчи мослама ва гиёҳванд моддалар ҳақида қўнғироқлар амалга оширилган телефон аппарати топилган”.

Мазкур ҳолат бўйича 29 октябрь куни Жиноят Кодексининг 227 (безорилик) моддаси 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда. Унинг натижаси бўйича қонуний чоралар кўрилади.

Не пропусти ничего важного: больше новостей в Telegram-канале Podrobno.uz. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...