Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Тошкент аэропортида ўзбекистонлик фуқаро қалбаки 60 минг доллар билан ушланган.
Божхона ходимлари Ўзбекистонга Истамбул-Тошкент рейси билан учиб келган фуқаро М.А. божхона чегарасини яшил йўлак орқали кесиб ўтаётганда унинг безовта ҳолатига эътибор беришган.
Давлат божхона қўмитаси берган маълумотга кўра: "Фуқарога тегишли сумка сканерлаш ускунаси ёрдамида текширилганда, монитор кўрпа борлигини кўрсатиб, унинг ичида фольга билан ўралган картон буюмлари аниқланган. Уларда 60 минг доллар миқдоридаги чет эл валютаси яширилган эди".
Божхоначилар эътиборини тортган биринчи нарса шуки, барча купюралар бир хил серияга эга. Пул бирликлари детектор билан текширилганда, уларнинг қалбаки эканлигини тасдиқланди.
Айни пайтда қалбаки долларлар ашевий далил сифатида олиб қўйилган. Ушбу ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас