Загрузка
Загрузка
Тошкент ҳокимиятларидан бирининг  мансабдори пора билан қўлга  тушди. У ер ажратиш  учун  352 минг доллар талаб қилган
Ҳодисалар

Тошкент ҳокимиятларидан бирининг мансабдори пора билан қўлга тушди. У ер ажратиш учун 352 минг доллар талаб қилган

1596
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзбекистон-24” телеканали маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент ҳокимиятларидан бирининг мансабдори пора билан қўлга тушган. У ер ажратиш учун 352 минг доллар талаб қилган. 

Тошкентнинг туман хокимиятларидан бирида ишлайдиган мансабдор шахс шаҳар ҳокимининг тегишли қарорини чиқариб бериш орқали Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган корхона раҳбарига пойтахтдан 16 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришга ваъда қилган. Хокимият ходими тадбиркордан ернинг ҳар-бир сотихи учун 22 минг доллар, жами 352 минг доллар талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида у 35 минг доллар миқдорида аванс олаётганида ушланган.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятидаги туман хокимиятларидан бирининг мансабдор шахси 15 сотих ер ажратилишига кўмаклашиш учун маҳаллий фуқародан талаб қилинган 15000 доллардан 4500 долларни олаётган пайтида қўлга олинган. Тергов давомида аниқланишича, бу шахс дастлабки ҳужжатларни расмийлаштириш учун 5,5 минг долларни олиб бўлган экан.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговлар олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...