Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. “Тошкент-Ўш” трассасида яна бир ҳалокатли ЙТҲ юз берган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
"23 июнь куни соат 12:05 атрофида Поп тумани ҳудудидан ўтган “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 247-километрида Damas машинасининг 30 ёшли ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, олдинда ҳаракатланиб бораётган САМС русумли юк машинаси билан тўқнашган", - дея қайд этмоқда Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти.
Тўқнашув оқибатида Damas ҳайдовчиси ва 21 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этишган, орқа ўриндиқда бўлган 51 ёшли йўловчи аёл эса тан жароҳатлари билан Поп туманидаги тиббий муассасага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисмининг “а” банди (одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келган йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас