Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент вилоятида ҳайдовчи пиёдани уриб, воқеа жойидан қочиб кетганлиги ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
ИИВ берган маълумотга кўра: “2 декабрь куни эрталаб соат 05:30да Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган “Олмалиқ-Тошкент” автомобиль йўлининг 6 –километрида йўлни кесиб ўтаётган пиёда номаълум транспорт воситаси томонидан уриб кетилган. Шахси аниқланмаган ҳайдовчи керакли ёрдамни кўрсатмасдан, воқеа жойидан қочган”.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида олинган жароҳатлар туфайли пиёда воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 266 -моддаси 2 қисми (ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситани бошқариш қоидаларини бузиш) ва 117- моддаси 2 қисми (хавфда қолдириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни пайтда номаълум ҳайдовчининг шахсни аниқлаш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас