Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент вилоятида бир гуруҳ шахслар давлатга тегишли бўлган ерни ноқонуний равишда 700 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган.
Мазкур ҳолат Оҳангарон туманида қайд этилган. Чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамият раҳбари ўзининг отаси, шунингдек, Қибрай туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси билан жиноий тил бириктирган.
Улар бошқа тадбиркорга ўзларининг юқори мартабали танишлари орқали 420 гектар эрни 700 минг долларга сотиб олишни таклиф қилишган. Бироқ, 270 гектар ер МЧЖнинг ўзига ижара ҳуқуқи билан тегишли бўлган, қолган 150 гектар эса туман ҳокимлиги захирасида бўлган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти вакиллари учта шерикни илгари келишилган суммадан 100 минг доллар аванс сифатида олиш пайтида ҳибсга олишган.
Ушбу ҳолат бўййича тегишли моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас