Тошкент вилоятида бировнинг уйи ва ерини сотишга уринган маҳалла раиси ушланди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида бировнинг уйи ва ерини сотишга уринган маҳалла раиси ушланди

32

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Бўстонлиқ туманида маҳалла мутасаддисини жиноят устида қўлга олди. У давлат фондидан бировнинг уйи ва ери учун 150 минг доллар сўраган.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ Ер ресурсларини талон-торож қилишга қарши курашиш бўлимига маҳалла фуқароси хабар берган. Аниқланишича, уй бошқа шахсга тегишли бўлиб, унга туташ бўлган 1,3 гектар ер майдони ҳокимликнинг захира фондида сақланмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари "сотувчи"ни махсус операция давомида келишилган пулдан 50 минг долларни аванс тариқасида олган вақтида қўлга олган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманган ҳокими 60 минг доллар пора олганликда гумонланиб қўлга олинганди. У тадбиркордан кўп қаватли уй қуришга рухсат олиш учун маблағ талаб қилган.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...