Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент вилоятида эркак 2,5 ёшли қизалоқни бошига уриб ўлдирган.
Жиноят 2021 йилнинг 14 январь куни содир этилган. Ўзбекистон фуқароси Анвар Раимов (исми шарифи ўзгартирилган) бир неча ой давомида таниши Зилола (исми ўзгартирилган) ва унинг 2018 йилда туғилган қизи билан бирга Ангренда ижарадаги уйда яшаб келган.
“14 январь куни эса Зилола қизини уйда қолдириб дўконга чиқиб кетган. Шу вақтида бола йиғлаб хархаша қилгани учун уни тинчлантириш мақсадида Анвар боланинг бош қисмига урган ва шу билан қизалоқ жим бўлиб қолган. Минг афсуски, қизалоқ ҳаётдан кўз юмган”, - дея қайд этмоқда ИИВ.
Ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза хулосасига кўра, қизалоқ олган тан жароҳатлари юзасидан вафот этганлиги тасдиқланган.
Изоҳлар мавжуд емас