Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида эркак рашк туфайли хотинини пичоқлаб ўлдирди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида эркак рашк туфайли хотинини пичоқлаб ўлдирди

28
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 47 ёшли эркак турмуш ўртоғининг ўйнаши борлиги маълум бўлгач, унга 10 дан ортиқ пичоқ уриб ўлдирган.

Бу ҳақда Millar дастурида маълум қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, кечқурун уларнинг уйига бир киши келган. Уй эгаси хотинидан бу одамни танисангми, деб сўраганида, аёл очиқчасига тан олган:

- Сен унинг юзини кўрдингми? Яхшилаб эслаб қол - бу мени ўйнашим".

Эркак рашк ўтида ёниб, аёлга бир неча марта пичоқ урган. Аёл воқеа жойида вафот этган.

"Ёстиғим тагида пичоқ бор эди. Уни қандай урганимни эслай олмайман, шок ҳолатида эдим, ҳеч нарсани англамаганман", - дейди айбланувчи.

Марҳуманинг ўғли суд мажлисида онасининг ишқий муносабатларини билганини, аммо буни отасидан яширганини айтди:

"Мен ўзим аниқламоқчи эдим. Онамнинг телефонини ўзимга улаб, барча ёзишмаларни кўрдим. Унга тинмай тўхтатишини айтардим, лекин у мени тингламасди. Ўша куни отаси маст бўлган ва буни эшитиб, уни ўлдирган", - деди ўғли.

Суд эркакни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...