Загрузка
Загрузка
Тошкент  вилоятида  икки  нафар ниқобли босқинчи болта билан  шахсий хонадонга ҳужум қилишган
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида икки нафар ниқобли босқинчи болта билан шахсий хонадонга ҳужум қилишган

1304
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент вилояти Зангиота туманида бир неча киши ниқоб таққан ҳолда шахсий хонадон эгаларидан бирига ҳужум қилишган. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

ИИВ Тергов департаменти берган маълумотга кўра, “ 5 ноябрь куни тахминан соат 03:30да фуқаро А.Э. ўз таниши Ш.А. билан бирга юзига ниқоб тақиб ва болта билан қуроланган ҳолда фуқаро Р.А.нинг хонадонига бостириб киришган ва унга турли тан жароҳатлари етказишган. Шундан кейин хонадон эгасини электр сим билан боғлаб унинг ертўласидан 30 миллион сўм пулни ўғирлашган.

Дастлабки тиббий кўрик хулосасига асосан, фуқаро Р.А.га бошнинг ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап қўл тирсак суягининг синиши ва чап кифтнинг кесилиши каби тан жароҳатлари етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаролар А.Э. ва Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 164 -моддаси 3-қисми “в” банди (шахсий хонадонга қонунга хилов равишда бостириб кириб босқинчилик қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида А.Э. ва Ш.А. гумонланувчи сифатида қўлга олинган. Сўроқ пайтида улар айбни тан олувчи кўрсатмалар беришган. А.Э.нинг уйидан 13.1 миллион сўм пул, бирта ниқоб ва учта чарм қўлқоп топилиб, ашёвий далиллар сифатида олинган.

Айни пайтда жиноий иш бўйича дастлабки тергов давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...