Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Йик-ота қишлоғида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар шарафига барпо этилган ҳайкал бузилиб, олиб кетилган. Batafsil.uz мухбири хабар қилишича, ҳайкал жойида қурилиш бошланган.
Монументнинг йўқолганлигини Facebookдаги "Потребитель.Уз” ёпиқ гуруҳи аъзолари маълум қилишган.
Гуруҳ фойдаланувчлари ҳайкал тақдири билан қизикиб, маҳалла йиғини билан боғланишганда, улар “ҳеч нарсадан хабаримиз йўқ, умуман бунга бирор-киши эътибор берганидан ҳайратдамиз” деб маълум қилишган. Маҳалла вакиллари монумент қаерга олиб кетилганлиги, унинг жойида қандай қурилиш бораётгани хусусида ҳам ҳеч нарса айта олишмаган.
Охирги йилларда ҳайкал аянчли аҳволда бўлиб, реставрация қилиниши лозим эди. Аскарлар ҳайкалларида ёзувлар мавжуд, ҳалок бўлганларнинг исми шарифи акс эттирилган бир нечта плиталар олиб кетилган. Ҳамжамият аъзоларининг фикрича, монумент реставрация учун олиб кетилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо бу борада ҳеч қандай расмий хабар эълон қилинмаган.
Айримларнинг фикрича, ҳайкал ўрнида бошқа объект қурилиши мумкиндир. Монумент тақдирига аниқлик киритиш учун фойдаланувчилар Тошкент шаҳар ИИББ, Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Президентнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилишни таклиф этишмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас