Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкент вилоятида корхона раҳбарларидан бири қўлга олинди. ДХХга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, у тадбиркорга ер ажратиш учун 3.7 миллион доллар талаб қилган.
"Қибрай туманидан бўлган тадбиркор боғдорчилик ва яйловлар учун ер ажратиш илтимоси билан бир неча бор маҳаллий хокимият ва Тошкент вилоятининг қўшни туманлари хокимятларига мурожаат қилган. Бироқ, унинг мурожаатлари самара бермаган", - дея қайд этмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.
Тошкент вилоятида фаолият юритаётган ва чорвачиликка ихтисослашган "Асиан милк бес" корхона раҳбари К. Т. тадбиркорнинг муаммосидан хабар топиб, мазкур жамиятга тегишли Қуйичирчиқ туманидаги 360 гектар суғориладиган ерни унинг номини ўтказишни таклиф қилган. Шунингдек, мазкур туман ҳокимлигининг норасмий равишда фойдаланилаётган 100 гектар захира ерларини ҳам ўтказишга ваъда бериб, бу учун жами 3.7 миллион доллар талаб қилган.
Шунингдек, у барча зарур ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида туман ҳокимлигининг мансабдор шахсларига бериш учун қўшимча 20 минг доллар сўраган.
Тезкор тадбир давомида К.Т. тадбиркордан жами 3,7 млн доллар олаётганида ушланган. Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши очилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас