Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг      ўлими бўйича тафсилотлар  ошкор  қилинди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими бўйича тафсилотлар ошкор қилинди

399
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятида коронавирусдан вафот этган 11 ёшли боланинг ўлими сабабларини ошкор қилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўсмир бола Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган. У 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда ўпканинг 50 фоиз зарарлангани аниқланган.

Коронавирус ташҳиси қўйилгандан сўнг, у Чирчиқ шаҳридаги касалхонага олиб борилган.

Вазирликда мавжуд маълумотларга кўра, бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган.

Бир йилда 2 марта Тошкент тиббиёт академиясининг болалар нефрология бўлимида юқоридаги ташхис билан стационар шароитда даволаниб турган. Сўнгги бор 2020 йил 11 - 20 июлькунлари Чирчик шаҳридаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг нефрология бўлимида даволанган.

Кўрилган чораларга қарамасдан, бемор 17 сентябрь куни сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...