Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятида "Musodara tovarlar" гуруҳини очган 5 нафар фирибгар қўлга олинди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятида "Musodara tovarlar" гуруҳини очган 5 нафар фирибгар қўлга олинди

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Давлат божхона қўмитаси номидан сохта каналлар очиб, фуқароларни чув тушириб келган жиноий гуруҳ қўлга олинган. Андижонлик 5 нафар ёш йигитдан иборат гуруҳ 60 нафар фуқаронинг 117 миллион сўм маблағини ўзлаштирган.

22–25 ёшли андижонлик йигитлар Telegram ва Instagram тармоқларида "Musodara tovarlar" ва "Optom sklad" каби каналлар очишган. Улар ишончни қозониш учун ўзларини "Божхона қўмитаси админи" деб таништиришган.


iPhone телефонлари, телевизорлар, мебеллар ва ҳатто мотоскутерларни бозор нархидан анча арзонга таклиф қилишган ва тўловларни ўзгалар номига очилган банк карталарига қабул қилишган.

Дастлабки суриштирувларга кўра, жиноий гуруҳ 60 нафар фуқаронинг ишончига кириб, жами 117 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Пул ўтказилгандан сўнг, маҳсулотини сўраган мижозлар блоклаб қўйилган.

Ҳозирда гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, бундай жиноят учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Ички ишлар идоралари фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги ҳаддан ташқари арзон ва шубҳали эълонларга ишонмасликка, тўловларни амалга оширишдан олдин маълумотларни қайта текширишга чақирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Навоий вилоятида яшовчи 22 ёшли йигит Самарқандда уй-жой ижараси билан боғлиқ бир қатор фирибгарликларга алоқадор бўлиб чиққанди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...