Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи фуқаро вояга етмаган шахснинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноий ҳаракатлар содир этганликда айбланиб, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Олдинроқ ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган эди.
Бу ҳақда Болалар омбудсмани котибиятига бир фуқаро томонидан келиб тушган мурожаатдан сўнг аниқланган.
Омбудсман сўрови асосида прокуратура органлари томонидан қайта текширув ўтказилиб, илгариги рад этиш қарори бекор қилинган ва қўшимча суриштирув ишлари олиб борилган.
Натижада ўша шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жинаят кодексининг 129-моддаси 3-қисми (вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан айблов эълон қилинган. Ҳозирда ушбу жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Болалар омбудсмани боланинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан ушбу кейсни ўз кузатувида ушлаб турибди.
Олдинроқ Сурхондарёда қизини мол тезагини ейишга мажбурлаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Изоҳлар мавжуд емас