Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятидаги боғчаларда юз берган оммавий заҳарланиш иши бўйича 11 кишига суд ҳукми ўқилди
Ҳодисалар

Тошкент вилоятидаги боғчаларда юз берган оммавий заҳарланиш иши бўйича 11 кишига суд ҳукми ўқилди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида 2025 йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида содир бўлган оммавий заҳарланиш ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят ишини кўриб чиқиш якунланиб, 11 нафар шахс айбдор деб топилди. Судланувчиларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-1-моддаси 1-қисми (санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан айбли деб топилган.

Энг қаттиқ жазо чоралари заҳарланиш манбаи бўлган сифатсиз маҳсулотларни етказиб берган Shark Milk Product компанияси раҳбарияти ва мутахассисларига тайинланган. Корхона директори, бош технологи ва технологи 3 ярим йилга панжара ортига жўнатилган бўлса, таъсисчи, директор ўринбосари ҳамда савдо менежери уч йилдан озодликдан маҳрум этилган. 

Истеъмол занжирига алоқадор бўлган бошқа ҳамкор ширкатлар (Governess Business, Innavation Outsourcing Servise, Nishon Invest, Kinder Garden Group) раҳбарлари ҳамда компания лаборанти эса уч йил муддатга озодликни чеклаш жазосига маҳкум қилинган. Шунингдек, айбдорлар маълум муддатга соҳада фаолият юритиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилинган.

Ушбу жиноят ишига 2025 йилнинг сентябрь ойида Тошкент вилоятининг Пискент, Бўка, Бекобод, Қуйичирчиқ ва Оққўрғон туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида қайд этилган даҳшатли заҳарланиш ҳолати сабаб бўлган эди. Ўшанда жами 1 922 нафар гўдак зудлик билан тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг юзлаб нафари ўткир гастроэнтерит ташхиси билан оғир аҳволда шифохоналарга ётқизилган эди. Суд ҳукми ушбу оммавий фожиага йўл қўйганларнинг жазосиз қолмаслигини таъминлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...