Загрузка
Загрузка
Тошкентда қарийб 11 миллион долларлик ноқонуний криптоактив айланмаси аниқланди
Ҳодисалар

Тошкентда қарийб 11 миллион долларлик ноқонуний криптоактив айланмаси аниқланди

9
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида тезкор-профилактик тадбирлар давомида 10 миллион 976 минг долларлик криптоактивларнинг ноқонуний айланмасини амалга оширган шахс аниқланди.

Маълум қилинишича, 22 ёшли Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро жиноий фаолиятдан олинган маблағларни криптоактивларга айирбошлаш орқали уларнинг келиб чиқиш манбаси, ҳақиқий эгалари ва молиявий ҳаракатларини яшириш билан шуғулланган.

Тезкор тадбир чоғида унинг вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилиб, 1 та ноутбук, Wi-Fi роутер, 24 та мобил телефон ва 20 та банк пластик картаси ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухоро шаҳрида халқаро террористик ташкилот сафида бўлган ўғлига криптовалюта кўринишида маблағ юбориб келган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилганди. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, мазкур фуқаро ўзининг Суриядаги ўғлига йирик миқдорда маблағ ўтказиб келгани аниқланган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...