Загрузка
Загрузка
Тошкент вилоятидаги чўчқа  фермасида гўшти  сотиладиган  итлар  оммавий  тарзда ўлдирилмоқда. Шу мазмундаги мурожаат  зооҳимоячиларга  келиб тушган
Ҳодисалар

Тошкент вилоятидаги чўчқа фермасида гўшти сотиладиган итлар оммавий тарзда ўлдирилмоқда. Шу мазмундаги мурожаат зооҳимоячиларга келиб тушган

759
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи Mehr va Oqibat  жамиятига Тошкент вилоятидаги чўчқа фермасида гўштини сотиш учун итлар оммавий тарзда ўлдирилаётгани ҳақидаги мурожаат келиб тушган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Ариза муаллифи қасд олинишидан қўрқиб, исми ва шарифини ошкор қилмасликни сўраган.

Мурожаатчининг айтишича, Тошкент вилояти Келес шаҳрида жойлашган чучқа фермасида кейинчалик гўшти сотиладиган итлар ёппасига ўлдирилмоқда. Яқин атрофда яшаётган гувоҳлар чучқа фермаси ҳудудидан итлар овози эшитилиши, у ердан   ёқимсиз ҳид келишини таъкидлашган. Ферма ходимлари эса бу ерда итлар ўлдирилишини ҳаттоки яширмас эканлар.

Mehr va Oqibat томонидан зудлик билан Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи ва прокурорига, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарига аризалар юборилиб, мазкур ноқонуний фаолият турига чек қўйиш сўралган.

Зооҳимоячиларнинг умид қилишича, қонунбузарлар яқин орада жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...