Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Прокуратура маълумотларига ҳавол қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкент вилояти Паркент тумани тиббиёт бирлашмасида 2019-2020 йиллар давомида 2.6 миллиард сўм талон-тарож қилинган ва ноқонуний ишлатиб юборилган.
Текшириш давомида терговчиларнинг аниқлашича, мансабдор шахслар 2019-2020 молия йилида бюджет ва смета-штат интизомини 1 млрд. 193 млн 205 минг сўм миқдорда бузган. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахслари 1,5 млрд сўм пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган. Қонунбузилишларни яшириш учун ходимлар бир қатор ҳужжат ва ҳисоботларни сохталаштиришган.
Мазкур ҳолатлар 36 нафар туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари ва ишга алоқадор гувоҳларнинг кўрсатмаларида баён этилган. Айбланувчиларга нисбатан процессуал тартибда "қамоқ", "уй қамоғи" ва "гаров" эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 184(1)-моддаси 2-қисми ва 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас