Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. ИИББ Тошкент яқинида ички органларисиз вояга етмаганларнинг топилганлиги хақидаги маълумотни инкор этди. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжери орқали гўёки Тошкент вилоятида ички органлари олинган ўсмирлар топилганлиги тўғрисидаги хабар тарқалмоқда.
ИИББ берган маълумотга кўра: “Мазкур хабар хақиқатга мос эмаслигини маълум қиламиз. Шунингдек, Тошкент шаҳри ва вилоятида “маньяк” пайдо бўлганлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам ёлғон. Тошкент шаҳар ИИББ томонидан мазкур уйдирма гапларни тарқатиб, натижада аҳоли ўртасида саросимани пайдо қилаётган шасхларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда" .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси фуқаролардан тахмин, миш-миш ва уйдирмаларга асосланган ҳамда текширилмаган хабарларни тарқатмасликни сўрайди.
“Саросима ва миш-мишлар манбаига айланманг. Агарда сиз бирор-бир маълумотдан хабар топсангиз, Тошкент шахар ИИББ матбуот-хизмати билан боғланинг”, - деб билдирмоқда ИИББ.
Изоҳлар мавжуд емас