Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Batafsil.uz таҳририяти ихтиёрига йирик йўл-транспорт ҳодисаси жойидан видео келиб тушди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ҳодиса бугун, 23 август куни Тошкент - Олмалиқ йўлида содир бўлган. Кадрларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасида Cobalt енгил автомобили ва катта ҳажмли транспорт воситаси иштирок этган.
Ҳодиса оқибатида катта ҳажмли автомобилда ёнғин содир бўлиб, воқеа жойига етиб келган ўт ўчириш хизмати ходимлари томонидан ёнғин зудлик билан бартараф этилган. Иккала машина ҳам жиддий шикастланган.
Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Batafsil.uz мухбири расмий изоҳ олиш учун тегишли идораларга сўров юборди.

Изоҳлар мавжуд емас