Загрузка
Загрузка
Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган уч нафар эркак муддатидан илгари озод қилинган
Ҳодисалар

Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий алоқа қилган уч нафар эркак муддатидан илгари озод қилинган

982
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда 14 ёшли қиз билан жинсий   алоқа қилган қилган уч нафар эркак муддатидан илгари озод қилинган. Улардан икки нафари бор-йўғи ярим йил жазони ўтаган. Шу билан бирга, ўша жиноят ташкилотчиси- собиқ жисмоний тарбия фани ўқитувчиси 11 ойдан сўнг озод қилинган. Жиноятчилардан бири болаларга ҳам хизмат кўрсатадиган тиббиёт марказида ишламоқда. Бу ҳақда зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, бир йил муқаддам Тошкентда жисмоний тарбия ўқитувчиси алдов йўли билан ўқувчи қизни ижарага олинган квартирага олиб бориб, икки нафар дўсти билан уни жинсий алоқага кўндирган. Қиз бунга қаршлик кўрсатмагани боис, эркаклар гуруҳ бўлиб зўрлаш учун эмас, вояга етмаган билан ихтиёрий жинсий алоқа қилганлик учун жавобгарликка тортилган. Ўқитувчи 4 йил муддатга, ҳамтовоқлари эса икки йилга қамалган. Шуниси эътиборга лойиқки, қандай қилиб бокира қиз бир вақтнинг ўзида учта эркак билан жинсий алоқа қилишга рози бўлганига суд қизиқиб ҳам кўрмаган.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг хабар беришича, илгари мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган 1991 йилда туғилган судланувчи 2021 йил 11 ноябрда Жиноят кодексининг 128-модда 2-қисми "а" банди (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқада бўлиш)га биноан 4 йил мудатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноят ишлари бўйича Зангиота туман судининг 2022 йил 7 майдаги қарори билан қамоқ жазосининг   ўталмаган 2 йил, 11 ой ва 27 кунлик муддати ахлоқ тузатиш ишлари ва ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш билан билан алмаштирилган.

Унинг 1993 йилда туғилган дўсти, 2021 йил 11 ноябрда Жиноят кодексининг 1281-моддаси 1-қисми бўйича 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Олмалиқ шаҳар Жиноят ишлари судининг 2002 йил 12 майдаги қарори билан қамоқ жазосининг   ўталмаган қисми ахлоқ тузатиш ишлари ва 1 йилу 5 ой 29 кун давомида ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш билан билан алмаштирилган. 

Яна бир 1994 йилда туғилган жиноятчи, 2021 йил 11 ноябрда Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми бўйича 2 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Оҳангарон тумани Жиноят ишлари судининг 2002 йил 12 майдаги қарори билан қамоқ жазосининг   ўталмаган 1 йилу 5 ой 29 кунлик қисми ахлоқ тузатиш ишлари   ва ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш билан билан алмаштирилган.

Ўша мудҳиш воқеанинг тўлиқ тафсилотларини бу ерда ўқиш мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...