Загрузка
Загрузка
Тошкентда 17 ёшли курьерга таҳдид қилган ресторан ходими узр сўраб чиқди
Ҳодисалар

Тошкентда 17 ёшли курьерга таҳдид қилган ресторан ходими узр сўраб чиқди

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Миробод туманидаги Brasserie Park ресторанига қарашли, пиёдалар йўлагида жойлашган террасада ресторан ходими томонидан скутердаги курьерга нисбатан қўпол муомала қилингани ва таҳдид солингани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ҳодиса 17 октябрь куни соат 13:00 ларда содир бўлган.

Ресторан ҳайдовчиси бўлган 36 ёшли шахс жамоат тартибини бузиб, пиёдалар йўлагидан ўтаётган 17 ёшли курьерни ҳақоратомуз сўзлар билан ҳақорат қилган ва унга нисбатан куч ишлатиш билан таҳдид қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ("майда безорилик") бўйича байоннома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судига юборилган.

Таъкидланишича, маъмурий чора кўрилгач, ушбу шахс ўз қилмишидан пушаймонлигини билдириб, курьердан узр сўраган.

Шунингдек, ҳолат ортидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Мовий гумбазлар" хиёбонидаги ушбу рестораннинг ёзги майдончаси пиёдалар ҳаракатига халақит бераётгани бўйича текширув ўтказган.

Текширув натижасида қонунбузарликлар аниқланиб, пиёдалар йўлагига ноқонуний ўрнатилган стол-стуллар тўлиқ олиб ташланган ва ҳудуд аслига қайтарилган.

Олдинроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Қатортол кўчасида 9 сентябрь куни соат 22:30 ларда пиёдалар ўтиш жойида курьер иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...