Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда 17 ёшли мактаб ўқувчиси ўз отасини пичоқлаган.
“22 январь куни соат 01.00 да Яккасарой тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига Шота Руставели кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда оилавий келишмовчилик юзага келгани ҳақида хабар келиб тушди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари тегишли манзил бўйича етиб бориб, 47 ёшли муқаддам судланган А.И.ни пичоқланган ҳолда топишди. А.И. тиббиёт муассасасига етказилди, аммо шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмди”, - дея хабар бермоқда ИИББ.
Тергов давомида аниқланишича, отанинг ўрта мактабда ўқийдиган 17 ёшли ўғли билан келиб чиққан низо оқибатида мазкур воқеа юз берган.
Изоҳлар мавжуд емас