Загрузка
Загрузка
Тошкентда 2,4 миллиард  сўмлик муддати ўтган   маҳсулотларни  сотмоқчи  бўлган  тадбиркорлар  қўлга  олинган
Ҳодисалар

Тошкентда 2,4 миллиард сўмлик муддати ўтган маҳсулотларни сотмоқчи бўлган тадбиркорлар қўлга олинган

619
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ИИВ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда 2,4 миллиард сўмлик муддати ўтган   маҳсулотлар, жумладан томат пастаси, газланган ичимликлар, чой, консервалар ва   бошқа маҳсулотларни сотмоқчи бўлган тадбиркорлар қўлга олинган.

“14 январь куни Тошкент шаҳар, Янгихаёт тумани Қўйлиқ-3 мавзесида жойлашган “Техно инвест” МЧЖ базасида ижарада бўлган хусусий тадбиркорлар М.Д. ва А.Д.лар ушланган.   Улар истеъмол муддати ўтиб кетган, истеъмолга яроқсиз “Блисс”, “Сочная долина” шарбатлари, “Маринелле” томат пастаси ҳамда “Молоко с сахаром” номли қуюлтирилган сут маҳсулотларини муддатларини янги санага қалбакилаштириб ўзгартириб, 25.000.000 сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олиндилар”, - дея хабар бермоқда ИИВ.

Ушбу база ҳудудидаги, М.Д. ва А.Д.лар томонидан ижарага олинган 2 та омборхона кўздан кечирилганда жами 2.4 млрд сўмлик истеъмол муддати ўтиб кетган, истеъмолга яроқсиз, муддатлари янги санага қалбакилаштирилиб ўзгартирилган моллар топилган.

Хусусан, “Блисс”, “Сочная долина”, “Мева”  шартбатлари, “Кока кола”, “Фанта”, “Спрайт” ичимликлари, “Маринелле” номли томат пастаси, ўсимлик икраси, ананас, жўхори, ассорти, кабачкали икра консервалари, “Деревенская”, “Молоко с сахаром” номли қуюлтирилган сут, “Американ теа”, “Вестон теа”, “Араб теа”, Тошкент чой” номли қуруқ чой, “Авангард” номли ун маҳсулотлари ҳамда товарларнинг яроқлилик муддатларини ўчиришда фойдаланилган ацетон суюқликлари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...