Загрузка
Загрузка
Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи қарама-қарши йўналишда тезлик билан ҳаракатланган
Ҳодисалар

Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи қарама-қарши йўналишда тезлик билан ҳаракатланган

562
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда тунгги пайтда қарама-қарши йўналиш бўйича тезлик билан машина ҳайдаган яна бир ҳайдовчи қўлга олинган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“17 январь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода   акс этишича, “Ласетти” ҳайдовчиси Чилонзор туманида Чопон-ота қўчаси бўйича қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракатланган”, -дея қайд этмоқда ЙҲХХ.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идорасининг берган маълумотига кўра,   мазкур ҳуқуқбузарликни 20 ёшли ҳайдовчи содир этган. Камералардан қочиш учун у давлат рақамини ечиб қўйган ва қилмишини видеога олган.

Ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси 5-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 128-5-моддасининг 2-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган ён томонига ёки чизиққа чиқиш) бўйича маъмурий баённома тузилган.

Автомобил жарима майдончасига жойлаштирилган, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+