Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 9 ойида Тошкент шаҳар Кадастр бошқармаси ер ва кадастр назорати соҳасида кенг кўламли текширувлар ўтказди. Натижалар ҳайратланарли: 3 112 та ҳолатда ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари қайд этилган.
Мутасаддилар маълуматога кўра, нотўғри ер тақсимоти нафақат қонунбузарликка, балки шаҳар инфратузилмаси ва қурилиш режаларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Кадастр бошқармаси фуқароларга ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш жиноий жавобгарликка олиб келишини эслатди. Шаҳар аҳолиси қонуний йўл билан ер ажратиш ва мулк ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирилмоқда.
Энг кўп ҳуқуқбузарликлар қуйидаги туманларда аниқланган:
-
Миробод тумани — 334 та ҳолат (1,4 гектар)
-
Мирзо Улуғбек тумани — 326 та ҳолат (4,54 гектар)
-
Сергели тумани — 330 та ҳолат (7,72 гектар)
-
Олмазор тумани — 297 та ҳолат (4,27 гектар)
-
Яшнобод тумани — 280 та ҳолат (3,97 гектар)
Мутасаддилар маълуматога кўра, нотўғри ер тақсимоти нафақат қонунбузарликка, балки шаҳар инфратузилмаси ва қурилиш режаларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Кадастр бошқармаси фуқароларга ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш жиноий жавобгарликка олиб келишини эслатди. Шаҳар аҳолиси қонуний йўл билан ер ажратиш ва мулк ҳуқуқларини ҳурмат қилишга чақирилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас