Загрузка
Загрузка
Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди
Ҳодисалар

Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобус билан тўқнашди

26
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳрида вояга етмаган ҳайдовчи иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Маълум қилинишича,  15 июнь куни 64-сонли мактабнинг 9-синфини битирган икки нафар ўқувчи BYD русумли автомобилнинг давлат рақам белгиларини ечиб, уни бошқариб чиққан. 

Тажрибасиз ҳайдовчи автомобилни бошқариш жараёнида Yutong русумли йўловчи автобусининг орқа қисмига келиб урилган. Ҳодиса вақтида автобусда йўловчилар бўлмагани сабабли тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. 

Ҳолат юзасидан автомашинани ҳужжатларсиз бошқарган ўсмирнинг отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати фуқаролардан мазкур шахсларнинг қонунбузар ҳаракатларидан жабрланган бўлса, ички ишлар органлари ёки 102 рақамига мурожаат қилишни сўради. 

Сўнгги вақтларда вояга етмаганларнинг автомобил бошқариши билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда. Май ойида ҳам бир ўсмир бобосининг автомобилини бошқариб, уч нафар қизни уриб юборган, оқибатда улардан бири вафот этган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...